1 aprel kuni uchun hazillar

1 aprel kuni uchun hazillar

1 aprel kuni uchun hazillar

Assalomu alaykum ko‘pchilik talabiga binoan 1 aprel hazill kuniga bag‘ishlangan hazillar va sherlar to‘plami taqdim etamiz

-Ҳа, албатта.

-Бўлмаса нимага уни ютиб юборгансиз?

Мажлис

Ота-оналар мажлисида:

-Мени ўғлингизниг хулқи анча ташвишга соляпти. Уни танаффус пайти қизларнинг ортқасидан югуришини бир кўрсангиз эди.

-Нима қипти, ахир унинг ёшида ҳамма болалар қизларнинг ортидан югуради.

-Белкурак биланми?

Васият

Аёл ўлим тўшагида ётган эридан сўради:

-Дадаси, машина олиш учун йиғаётган пулимизни энди нима қилай?

-Болаларга бер, "чупа-чупс” ола қолишисин, - деди эр инқиллаб.

Уйғотди

Икки ўртоқ суҳбатидан:

-Ва ниҳоят бугун эрталаб мени будильникдан уйғониб кетдим.

-Ростданми?

-Ҳа, ухлаб ётганимда хотиним у билан бошимга туширди.

Жазо

Йўл патруль хизмати ходими қоидани бузган ҳайдовчини тўхтатди. Қараса, ўзининг ўқитувчиси.

— Хў-ўш. Қоғоз билан ручка олинг-да, "Қайтиб қоидани бузмайман” деб, юз марта ёзиб чиқинг.

Нега хафасан?

— Нега хафасан?

— Метрога тушгандим, поездда кетворган бир қиз ўтирган экан. Унга кўз қисдим.

— У-чи:

— Келинг амаки деб, дарров жойини бўшатиб берди.

Совға

Хотин:

— Туғилган кунимга нима совға қиласиз?

— Ҳов анави "Мерседес”ни кўряпсанми?

Хотин қувониб:

— Ҳа-ҳа, кўряпман!

— Худди шундай рангли пайпоқ совға қиламан!

Нега

Болакай отасидан сўради:

— Нега хўрозлар жуда эрта тонгда қичқиришади?

— Чунки товуқлар онанг билан дугоналарига ўхшаш, жағи тинмайди, улар уйғонгач, хўрозларнинг овозлари эшитилмай қолади.

Васият

-Мен васиятнома ёзмоқчи эдим. Савол туғилди.

-Эшитмаман.

- Айтинг-чи, "Ҳеч биринг ҳеч вақо олмайсан” деган гап қўшиб ёзиладими, ажратибми?

Қани, олдик!

Улфатлар.

- Келинглар, ичишни умуман ташлаймиз.

- Ажойиб қадаҳ сўзи бўлди. Олдик!

Қайтим

Имтиҳон топшираётган бойвачча талаба дафтар орасига 5000 сўм қўйиб: "Ҳар бир балл учун 1000 сўмдан” деб ёзиб қўйибди.

Имтиҳондан сўнг дафтарни очиб кўрган талаба ичидан 3000 сўм пул ва "Қайтим” деган ёзувни кўрибди.

Айтма

Йигитлар рўпарадан келаётган қизларга гап отишяпти:

- Қизлар, танишайлик, исминглар нима?

- Айтма, Гулчеҳра!

- Хўп, Машҳура!

Алло

Ярим кечаси телефон жиринглади:

- Алло, кечирасиз, сизни уйготиб юбормадимми?

- Уйғотиб юбордингиз!

- Унда яна бир бора узр, эрталаб қўнғирок қиларман. Ҳозир кайфиятингиз йўққа ўхшайди, овозингиздан билиниб турибди.

1 Апрел онаси ошхонада овкат пишираётса угли йугуриб келиб

– ойи опам ювиниш хонасига узини осиб куйди деса

онаси шошилганча ювиниш хонасига кирса хеч ким йук экан

угли – алдадим бугун 1 апрел опам узини ювиниш хонасига эмас богдаги тут дарахтига осиб куйди