Bolalar haqida sher

Bolalar haqida sher

Bolalar haqida sher

Ҳаёлга берилиб,қолдим ўйланиб, 

Мен дунёга ўзи нимага келдим?

Нега яшаяпман, не учун борман,

Ўзимча, ўзимга саволлар бердим. 

Ярқ этиб ичимдан отилди бир хис, 

Гўё ғойиб бўлди жамики дардим. 

Тўсатдан бахтиёр сездим ўзимни, 

Ёнимда турарди кулиб фарзандим. 

Ох, қандай бахтлиман Аллохга шукр! 

Ахир не инсонлар бир тирноққа зор. 

Хаммага берилмас оналик бахти, 

Ўтарлар оламдан бўлиб  умидвор. 

Мени яшамоққа чорлар қувончим, 

Орзу, мақсад сари йўлим бошланар. 

Биргина "Онажон" деган сўзидан, 

кўзларим шодликдан тинмай ёшланар. 

Яратгандан сўрайман,эй Қодир Худо, 

Хар битта гўшангда кулсин болалар!

Асрагин, авайла, бевақт хеч қачон, 

Болам деб қолмасин шўрлик оналар!

Muallif: Shahlo Xon