Ҳаёт кўтармади инжиқлигимни, hayot - yoshlar.ru

Ҳаёт кўтармади инжиқлигимни, hayot

КЎТАРМАДИ…

Ҳаёт  кўтармади инжиқлигимни,
Сира раҳм этмай кўзёшларимга
Норизо бўлсам ҳам  тош юкларини,
Маҳкам боғлаб қўйди бардошларимга.

Қисмат кўтармади «очкўзлигимни»
«Ё ғурур ё севги» шартини қўйди.
Танладим қадрдон,  ўр ғуруримни,
Сўнг соғинч  ҳар лахза бўғзимдан  сўйди.

Кўнглим  кўтармади шўх эркалигим,
Ҳар кун супуртирди синиқларини.
Қирқ букиб, қайчилаб қирқилган қадрим,
Йиғлаб ямаб чиқдим  қийиқларини.

Виждон кўтармади макрларимни,
Тинмасдан қийнади жонимни қириб,
Буғиб ўлдирдимда пок ҳисларимни,
Сўнг дардни алдадим:
Шеър ўқиб бериб.
                                   
Ҳеч ким кўтармади, ҳеч ким олмади,
Қадри йўқ, арзон деб дилҳоҳларимни.
Фақат ғийбатчилар беминнат бўлиб,
Кўтариб юрарлар гуноҳларимни.

✍️ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА

Оставьте комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Прокрутить вверх