Онам учун. sherlar

Онам учун. sherlar

Онам учун. sherlar

Онам учун. 

Севги дея шерлар битдим, 
 Бевафо деб қонлар ютдим, 
 Қайтмайди деб йўлин кутдим. 
 Нима қилдим онам учун. 
 
 Дўстим дея бердим жонни, 
 Бўлиб едим бурда нонни, 
 Айтмоқликка эҳ осонми, 
 Нима қилдим онам учун. 
 
 Ёрим дея борим бердим, 
 Жонимдаги жоним дедим, 
 Қадрингизни энди билдим, 
 Нима қилдим мен сиз учун. 
 
 Фарзандимга меҳрим бердим 
 Кам бўлмасин улар дедим, 
 Мол - дунёнинг ғамин едим, 
 Нима қилдим онам учун. 
 


 Касал бўлсам парвонам ким, 
 Бошим узра гирёнам ким, 
 Мени дея сарсонам ким, 
 Нима қилдим онам учун. 
 
 Бир бор йўқлаб боролмадим, 
 Ҳолингизни сўролмадим, 
 Тўртта нонга ололмадим, 
 Нима қилдим мен сиз учун. 
 
 Ишим тушса дедим: она, 
 Дардга тўлсам дедим: она, 
 Ҳол сўрмадим, лек бир бора, 
 Нима қилдим онам учун. 
 
 Тингла ҳаёт дардларимни, 
 Ювиб кетгин ғамларимни, 
 Мен ҳам энди фарзандманми, 
 Нима қилдим онам учун. 

 Робия Расулова Андижоний ✍️