Вақт неъмати
Ғанимат бил ҳар лахзани,
Вақт мисли учар бир ӯқ.
Бугун суйган инсонларинг,
Эрта борми ёки йӯқ.
Умр ӯтар шиддат билан,
Кимга армон, хасрат билан.
Ҳар бир инсон тақдирини,
Оллоҳ битар хикмат билан.
Ҳар бандани рисқи бӯлак,
Кетар умр карвонида.
Етиб, етмас манзил сари,
Синалар дунё имтихонида.
Қадрига ет вақт неъматин,
Токи сендан ӯксимасин,
Сӯнгги они, кунигачан,
Бехуд ӯтиб ранжимасин.
✍️ Юсупова Зулфия Рӯзивой қизи.