Якунига етмаган хатлар, ajoyib sher
Якунига етмаган хатлар,
Увол бўлган қора қоғозлар,
Кечиринглар кечиролсангиз!
Юракдаги дардларим хатга,
Ёзиб беринг, кўчиролсангиз!?
Якунига етмаган хатлар,
Уволингиз тутмасми мени?!
Қоралама шеърлар битилган,
Вароқларим ютмасми мени?!
Ғижимланган, букилган, синган,
Бурчакларда тоғ бўлган шеърлар!
Қоғозларга тўкилолмаган,
Нозик хислар қалбимни йерлар...
Кечиринглар кечиролсангиз,
Ярим бўлиб туғилган сўзлар,
Ғурурига таслим қиларкан,
Муҳаббатин иффатли қизлар...
✍️Камола Абдувалиева