ИЧ ДАМ БЎЛИШИНИНГ ХАЛҚОНА ДАВОЛАРИ БОРМИ

ИЧ ДАМ БЎЛИШИНИНГ ХАЛҚОНА ДАВОЛАРИ БОРМИ Qorin dam bo‘lishiga davo Qornim dam bo‘ladi nima davo Dam bo‘lishi Qorin dam nima davo

ИЧ ДАМ БЎЛИШИНИНГ ХАЛҚОНА ДАВОЛАРИ БОРМИ

ИЧ ДАМ БЎЛИШИНИНГ ХАЛҚОНА ДАВОЛАРИ БОРМИ?

«Ёшим 68 да. Мен ич дам бўлишидан қийналаман. Уни уй шароитида бартараф этиш мумкинми?»

Санобар РАСУЛОВА, Булунғур тумани

Тез таъсир қилувчи тавсия

Ичи дам бўлган бемор учун тез таъсир қилувчи тавсия мавжуд. 

Бунинг учун 400 г ўрик ва 400 г олхўри қоқиси данагидан ажратиб, гўштқиймалагичдан чиқариб олинади. Тайёр маҳсулот сирли идишга солинади. Унга 50 г сано барги (хвала) кукуни ва 200 г суюқ асал солинади. Ҳаммаси яхшилаб аралаштирилади. Маҳсулот совуткичда сақланади. 

Оқшом уйқу олдидан 2 ошқошиқ маҳсулот бир пиёла иссиқ сув билан аралаштириб ичилади. Муолажа малҳам тугагунга қадар давом эттирилади.

Зинатилла ИСОҚОВ, пенсионер, Қизилтепа тумани

Содда муолажалар

Ич дам бўлишини уй шароитида бартараф этиш мумкин. Унинг самарасига кўп бор гувоҳ бўлганман. Улар қуйидагилар:

1. Кун давомида 2-3 литргача сув (хом) ичиш керак.

2. Бу ҳолат кузатилган пайтларда пектинга бой буғдой, маккажўхори, арпа ёрмаларидан фойдаланиш керак. Бунинг учун 200 мл зардобли қатиққа 2 чойқошиқ буғдой ёрмаси солинади ва 2 соат давомида ивитиб қўйилади. Ҳар куни икки маҳал овқатланшдан олдин истеъмол қилинади.

Муолажалар тузалгунга қадар давом эттирилади. 

Малика ШОДИЕВА, пенсионер, Қизилтепа тумани

Укроб уруғи ёрдам беради

Қорин дам бўлиб қолса, ичаклардаги спазмларни бартараф қилиш учун укроп уруғидан фойдаланиш мумкин. Бундан ўзим ҳам фойдаланиб кўрганман. 

Бунинг учун 1 стакан қайнаган сувга 2 чойқошиқ укроп (шивит) уруғи солинади ва тиндириб қўйилади. Тайёр бўлгач сузиб олинади. Ана шу дамламадан кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин ярим стакандан ичиб турилади. 

Муолажа давомийлиги 2-3 кун. 

Олим РАҲМОНҚУЛОВ, 39 ёш, Хатирчи тумани   

Шарқ табобатидан тавсиялар

• Таом пишираётганда унга зира (тмин) қўшинг. Ичакларда газ тўпланмайди.

• Эрталаб оч қоринга ярим стакан картошка шарбати истеъмол қилинг. Муолажадан сўнг ярим соат ўринга ётгач, нонушта қилиш мумкин. Муолажа давомийлиги 5 кун.

• 1 ошқошиқ мойчечак (ромашка)нинг қуритилган гуллари 1 стакан қайноқ сувга солинади ва тиндириб қўйилади. Кун давомида чой ўрнида қабул қилинади. 

• Катиқ истеъмол қилиш ични юмшатиб, газ ҳосил бўлишининг олдини олади.

Янги савол:

Қўл совқотишининг халқона даволари борми?

«Тирсагимдан бармоқларимнинг учларига қадар совуққотади. Бунинг халқона даволари борми?»

Журъат РАСУЛОВ, Косон тумани

Петрушкани синаб кўринг 

Ўғлим 8 ёшда. Унинг ичи тез-тез дам бўлиб қолар эди. Ёши катта бир онахоннинг тавсиясига кўра петрушка илдизидан фойдаланиб, бу муаммодан халос бўлдик. 

Бунинг учун, 4 чой қошиқ петрушка илдизини (қуритилгани ёки янгиси) майдаланиб, 1 стакан қайнаган сувда 8-10 соат дамланади. Сузиб, кунига 3-4 маҳал, овқатланишдан 20 дақиқа олдин 2 ош қошиқдан ичилади.

Муолажа ҳафтада 3-4 кун такрорлаб турилади. 

Зарифа ПАРПИБОЕВА, пенсионер, Ғузор тумани