МEН ТEЛБАНИ СEВМАГАН ҚИЗЛАР.
МEН ТEЛБАНИ СEВМАГАН ҚИЗЛАР.
МEН ТEЛБАНИ СEВМАГАН ҚИЗЛАР.
Бир бор кулиб боқмаган кўзлар,
Йердаги хас емасмиз бизлар.
Қўлим йетмас ойга ўхшайсиз,
Мен телбани севмаган қизлар.
Димоғингиз осмонда гўйо,
Ўзингизга қўйманг кўп бино.
Ўзгаларга бўлиб махлиё,
Мен телбани севмаган қизлар.
Орзуйимга армон илдингиз,
Ғамдан юрак бағрим тилдингиз.
Севгим оёқ ости қилдингиз,
Мен телбани севмаган қизлар.
Қайга қараб кетмоқда замон,
Яна ўша биз бўлдик ёмон.
Қиз топилар бош бўлса омон,
Мен телбани севмаган қизлар.
Устимиздан роса кулдингиз,
Содда қалб деб мазах қилдингиз.
Мени сизлар шоир қилдингиз,
Мен телбани севмаган қизлар.
Ўзгарибсиз фикрингиз айниб,
Ёнингизга келмайман қайтиб.
Юрар эдим кўчангиз санғиб,
Мен телбани севмаган қизлар.
Йиғлайверар юрак бечора,
Ортингиздан бўлдим оввора.
Бунчалар хам ичингиз қора,
Мен телбани севмаган қизлар.
Омад берар бир кун кўрасиз,
Афсуслардан сочиз юласиз.
Шерим тилдан қўймай юрасиз,
Мен телбани севмаган қизлар.
Юрагимни юлиб олдингиз,
Кўнглимизнинг торин чалдингиз.
Совчиларим қувиб солдингиз,
Мен телбани севмаган қизлар.
Сулаймондан бўлдингиз нари,
Соғинасиз вақт ўтган сари.
Шерларимни ўқийсиз хали,
Мен телбани севмаган қизлар.
Муаллиф: Сулаймон Султон.