Ис газидан заҳарланиш белгилари қандай?
Ис газидан заҳарланиш белгилари қандай?
Ис газидан заҳарланиш белгилари қандай?
✅ Ис гази ҳидсиз газ бўлиб, шу сабабли заҳарланиш вақтида ҳеч нарса сезилмаслиги мумкин. Ҳаво таркибида ис гази 0,08-0,1 фоизни ташкил этса, ўша ҳавони ютган одамда бош оғриғи ва бўғилиш кузатилади.
????Ис газидан заҳарланганда мушакларда оғриқ, бош айланиши, бош оғриғи, қулоқларда шовқин, қайт қилиш, алаҳсираш, ҳушдан кетиш ва фалажланиш кузатилади.
???? Бу ҳолатда биринчи навбатда тез ёрдамга қўнғироқ қилиш зарур. Заҳарланган инсонни ўша ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш ва сиқиб турган кийимларини юмшатиш (тугмаларни ечиш, камарларни юмшатиш) керак. Беморни ётқизиш ва новшадил спирти ҳидлатиш керак. Енгил заҳарланиш ҳолатларида елпиб туриш, чой ёки қаҳва бериш зарур.