Тадқиқот: Юқори қон босими асоратларини табиий йўл билан камайтириш мумкин
Тадқиқот: Юқори қон босими асоратларини табиий йўл билан камайтириш мумкин Mevalat haqida foydali malumotlar
❗️Тадқиқот: Юқори қон босими асоратларини табиий йўл билан камайтириш мумкин
???? Гипертония — дунёда ногиронликни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири. Хусусан, юқори қон босими юрак ва буйраклар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, беморларда эрта ўлим хавфини ошириши мумкин.
???? АҚШнинг Техас университети олимлари ана шу асоратларни табиий йўл билан камайтириш бўйича изланишлар олиб борди. Тадқиқот беш йил давом этди.
???? Кузатувлар учун гипертония ва микроальбуминурия (пешобда оқсил моддаси ва қон плазмасида кератинин концентрациясининг қисман ошиши)дан азият чекувчи 153 нафар кўнгилли жалб қилинди.
????Иштирокчилар уч гуруҳга бўлинди. Биринчи тоифа вакиллари кунига икки-тўрт стакандан ишқорли моддаларга бой мева-сабзавотлар шарбатларини истеъмол қилиб борди.
???? ???? Иккинчи гуруҳ қатнашчилари ҳар куни тўрт-беш таблеткадан озуқа содаси (натрий бикарбонат) қабул қилди. Учинчи гуруҳ иштирокчилари шифокорлар тавсияга кўра, стандарт овқатланиш рациони бўйича таомланишда давом этди.
???????? Якунда кўп миқдорда мева-сабзавот истеъмол қилган беморларда буйраклар фаолияти яхшиланиши кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.