Буйрак тош касаллигида қандай белгилар кузатилади?
Буйрак тош касаллигида қандай белгилар кузатилади?
Буйрак тош касаллигида қандай белгилар кузатилади?
????Белгилари:
????Оғриқ: икки ён томонда, ўнг ёки чап қовурғалар остида, чаноқ аъзоларида, айрим ҳолатларда соннинг ички юзасида ҳам оғриқ юзага келиши мумкин. Оғриқ нуқтаси буйракдан сийдик йўллари бўйлаб ҳаракатланаётган тошнинг жойлашув жойига боғлиқ.
????Пешобдаги ўзгаришлар: бадбўй ҳид, қон бўлиши, сийдик ажралиш вақтида оғриқ, тез-тез ҳожатга бориш истаги пайдо бўлади. Қусиш, кўнгил айниши каби қўшимча белгилар ҳам кузатилади.
????Сабаблари:
Кўп миқдорда туз истеъмол қилиш кальцийнинг, ҳайвон оқсилларини кўп истеъмол қилиш эса сийдик кислотасининг миқдори ортишига олиб келади.Кам ҳаракатлик, етарли миқдорда тоза сув ичмаслик ҳам буйрак тош касаллигининг асосий сабабларидан бири.
???? Касаллик эркакларда аёлларга қараганда кўп учрайди, асосан 40-50 ёшларда кузатилса ҳам, барча ёшларда учраш эҳтимоли мавжуд.