Заҳарли буқоқ қандай касаллик?
Заҳарли буқоқ қандай касаллик?
Заҳарли буқоқ қандай касаллик?
Диффуз токсик буқоқ - қалқонсимон безнинг ортиқча миқдорда гормонлар ишлаб чиқиши билан боғлиқ касаллик бўлиб, бунга организмдаги аутоиммун жараёнлар, гормонал ўзгаришлар, оғиз бўшлиғи касалликлари ва стресс ҳолатлари сабаб бўлади.
????Беморда озиб кетиш, юрак тез уриши, қон босимининг кўтарилиши, ич кетиш, асабийлик, қўллар қалтираши, нафас олишнинг қийинлашуви, кўз чақчайиши ва уйқу бузилиши кузатилади.
????Юқоридаги белгилар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш ва қалқонсимон без гормонлари учун лаборатор таҳлиллар топшириш лозим. Даволаш шифокор маслаҳати ва бемор хоҳишига қараб дори воситалари ёки операция ёрдамида амалга оширилади.