ШИРИН БОДОМ — БОШ ОҒРИҒИГА ДАВО, tabiiy davolash
ШИРИН БОДОМ — БОШ ОҒРИҒИГА ДАВО , ЗИҒИР УРУҒИ ҚАБЗИЯТДАН ХАЛОС ҚИЛАДИ АЛОЭ ВА КАНАКУНЖУТ ЁҒИ БАВОСИРГА ШИФО БЎЛАДИ ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАСА
Assalomu alaykum aziz saytimiz foydalanuvchilari sizlar uchun kimyoviy dorilarsiz tabiiy yo‘llar bilan davolash uchun ekologik toza mahsulotlarni quyida keltirdik.
ШИРИН БОДОМ — БОШ ОҒРИҒИГА ДАВО
Боши тез-тез оғриб турадиган инсонларга бир тавсиям бор.
10-15 дона ширин бодомни чақиб, мағзи 1-2 бўлак қанд билан бирга толқон (ун ҳолига келгунча майдаланади) қилинади. Бош оғриган пайтларда ундан 1-2 чойқошиқ истеъмол қилинса, муаммо тезда бартараф бўлади.
Робия РАМАЗОНОВА, 45 ёш, тарбиячи, Юнусобод тумани
АЛОЭ ВА КАНАКУНЖУТ ЁҒИ БАВОСИРГА ШИФО БЎЛАДИ
Бавосирни уй шароитида ҳам даволаш мумкин.
Бунинг учун 1 чойқошиқ алоэ ўсимлиги шарбатига ярим чойқошиқ канакунжут мойи аралаштирилади.
Орқа чиқарув аъзолари ювилади ва малҳам суртилади. Бу муолажани ҳафтада икки бор такрорлаш кифоя. Тез орада касаллик бартараф бўлади.
Жамшид ЎРОҚОВ, 48 ёш, фермер, Узун тумани
ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАСА...
Агар сизни жиғилдон қайнаши безовта қилса, қуйидаги тавсиялардан фойдаланиб кўринг.
1. Қатиқ зардобидан 3 ҳўплам ичсангиз, жиғилдон қайнаши таққа тўхтайди.
2. Сабзини қирғичдан ўтказиб, шарбатидан 2-3 қултум ичилса, фойда қилади.
3. Жиғилон қайнаганда олма, нок ва бошқа мева шарбатларини ичиш ҳам асқатади.
Мирвали ҒУЛОМОВ, 55 ёш, Хатирчи тумани
АНЖИР БАРГИ — ТЕРИ ШЎРЛАНИШИГА ҚАРШИ
Тери шўрланишини даволашда анжир барги яхши самара беради.
Бунинг учун 15-20 гр анжирнинг қуруқ баргидан олиб, чойнакка майдалаб солинади. Устига 200 мл қайнаб турган сув қуйилади. 30 дақиқа тиндириб қўйилади. Дока ёрдамида сузиб олинади. Матога шимдириб, терига суртилади.
Муолажа кунига 1 марта такрорлаб турилади.
1-2 кундан сўнг тери шўрланиши бартараф бўлади.
Саҳобат УСМОНОВА, 32 ёш, ўқитувчи, Қарши шаҳри
ЗИҒИР УРУҒИ ҚАБЗИЯТДАН ХАЛОС ҚИЛАДИ
Менда тез-тез қабзият кузатилади. Шунинг учун доимо уй дорихонамда турли табиий гиёҳларни сақлайман. Касаллик безовта қилгудек бўлса, зиғир (льняной) уруғидан тайёрланган дамламадан фойдаланаман.
Дамламани тайёрлаш учун 1 чойқошиқ зиғир уруғидан олиб, устидан 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Совигунча ўраб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб олинади. Эрталаб ва кечқурун ярим стакандан ичиб турилади.
Муолажа 2-3 кун такрорланади.
Рисолат АКРАМОВА, 53 ёш, тикувчи, Тошкент шаҳри