Қандай болалар тез-тез шамоловчи тоифага киради?
Қандай болалар тез-тез шамоловчи тоифага киради?
Қандай болалар тез-тез шамоловчи тоифага киради?
Барно Абдусаматова:
???????? Болалар касалликка қарши курашиш қобилиятини (иммунитет) ҳомила даврида онадан олади.
Иммунитет ҳар бир организмда индивидуал шаклланган бўлади. Бир ёшгача бўлган чақалоқларда эса иммунитет она организмидан гўдакка она сути орқали ўтади ва шунинг натижасида болада табиий иммунитет ҳосил бўлади. Бу эса болани турли касалликлардан ҳимоя қилади.
Туғилгандан сўнг болада сунъий иммунитет ҳосил бўлиши учун бола профилактик тарзда эмланади. Натижада бола организмида турли хил инфекцион касалликларга қарши иммунитет пайдо бўлади.
???????? 3 ёшгача бўлган болалар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори бўлган болалар эса йилига 6 мартадан кўп респиратор касалликлар яъни ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция), грипп, бронхит каби касалликлар билан касаллансалар бундай болалар тез-тез касалланувчи болалар гуруҳига кирадилар.
Бу болалар шифокор назоратида бўлишлари ва сурункали касалликлари бўлса уларни мунтазам равишда даволатиб туришлари зарур.