AТАЛА – ФАСЛ АЛМАШИНУВИДА ШИФО 

AТАЛА – ФАСЛ АЛМАШИНУВИДА ШИФО  #Халқ_табобатидан

AТАЛА – ФАСЛ АЛМАШИНУВИДА ШИФО 

#Халқ_табобатидан

???? AТАЛА – ФАСЛ АЛМАШИНУВИДА ШИФО 

????Ошқозон, умуман ички аъзолар оғриганида, фасл алмашинувида бардошли-чидамли бўлишда, оёқ-қўллар совқотишида атала истъмоли малҳам бўлади. 

▪️Бунинг учун обдан доғ қилинган қора қўчқор ёғига гўшт солиниб, устига буғдой унини элаб, зарҳал рангга киргунча қозонда қовурилади. Таги олмаслик, яъни куйиб қолмаслик учун яхшилаб қориштирилади. Кейин кераклигича сув қуйилади. 

Сув қайнагач, шопириб, ош тузи солинади. Натижада, сумалакдек қуюқ тортади, тотли бўлади. 

????Уни суюқроғи жон роҳати. Aтала ичганларда юқорида қайд этилган муаммолардан фориғ бўлинади. Бу халқ табобатида синалган усуллардандир.