БЕҲИ ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНИЛАДИ?
БЕҲИ ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНИЛАДИ?
#Халқ_табобатидан
БЕҲИ ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНИЛАДИ?
Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:
???? Гастрит, қабзият, йўталда:
10 гр. беҳи уруғи майдаланмасдан, 200 мл. қайноқ сувга солиниб, 5 дақиқа мобайнида аралаштириб турилади. Сузилади, кунига бир ош қошиқдан 4 маҳал таомдан кейин ичилади.
???? Милк қонашида:
Бир чой қошиқ майдаланган беҳи дарахти пўстлоғи 300 мл. қайноқ сувга солинади-да, ярим соат паст оловга қўйилади. Қайнатма билан оғиз кунига 4 маҳал чайилади.
???? Кўнгил айниганда:
Беҳи меваси тозаланиб, 4 қисмга бўлинади. Уруғи олиб ташланади. Меванинг юмшоқ қисми духовкада пиширилади ва кунига 50-100 гр.дан 3 маҳал истеъмол қилинади.
???? Юқори нафас йўллари шамоллаганда:
Мева ширасидан 2 ош қошиқ ажратиб олиниб, кунига 3 маҳал ичилади.