ЛАВЛАГИНИНГ ШИФОЛАРИ, qizilcha
ЛАВЛАГИНИНГ ШИФОЛАРИ Qizilcha
#Ҳовлимиздаги_дорихона
ЛАВЛАГИНИНГ ШИФОЛАРИ
Халқ табобатида илдизмеванинг янги шираси камқонликда, ўпка шамоллашида, бронхит, сил, буйрак касалликларида қўлланилади.
Лавлаги танадан чиқиндиларни чиқаришда ёрдам беради, таркибидаги бетаин моддаси ёғлар алмашинувида ҳамда дармон-дори – В12 аъзои-танага сўрилишида қатнашиб, уни ўзлаштиришга имкон яратади.
Тумовда:
????????♀️ сурункали тумовда лавлаги шираси 3 томчидан 3 маҳал бурунга томизилади.
Буйракда тош бўлса:
????????♀️ мабадо, киши буйрагида тош бўлса, 100 мл ароқ олинади-да, унга 200 мл. лавлаги шираси ва шунча қора турп шираси омухта қилинади. Қоронғуда 3 кун мобайнида сақланади. Сўнгра, бир ош қошиқдан 3 маҳал таомдан олдин ичилади.
Ангинада:
????????♀️ лавлаги илдизмеваси майда тишли ўтказгичдан ўтказилиб, шираси сиқиб олинади. Унга 6 фоизли сирка (уксус) қўшилади. Бунда 1 стакан ширага 1 ош қошиқ сирка аралаштирилади ва тайёр бўлган малҳам билан томоқ беш марта чайилади.
Жигар цирроз (қуриши)да:
????????♀️ лавлаги шираси сиқиб олингач, унга турп шираси аралаштирилади. Бунда ширалар миқдори тенг бўлиши керак ва ҳар куни 1 стакандан 2 марта ичилади.
Яраларда:
????????♀️ лавлагининг барг қайнатмаси (1:10 нисбатида) 2 маҳал ёмон кўринишдаги яраларга қўйиб боғланса, уларни тузатади.
☝️ Шуни ёдда тутиш керакки, лавлагини кўп истеъмол қилиш меъда учун ёмон ва кўнгилни айнитади. Бунинг сабаби, унда ачиштирувчи хусусият борлигидадир.
???? Болаларга лавлаги сувини хомлигича истеъмоли тавсия этилмайди. Чунки бунда ошқозонга зўр келади. Лавлагини фақат болаларга қайнатиб пиширилган ҳолида, шу билан бирга, янги лавлагини қириб сувини бериш тавсия этилади. Вақти-вақти билан мунтазам равишда ичиб туриш мумкин.
Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришуноси