КАРТОШКА ШАРБАТИ ШИФОНИНГ КОНИ

КАРТОШКА ШАРБАТИ ШИФОНИНГ КОНИ,

КАРТОШКА ШАРБАТИ ШИФОНИНГ КОНИ

#Уйда_даволанамиз

КАРТОШКА ШАРБАТИ ШИФОНИНГ КОНИ

Картошка шарбат (сок) қондаги қанд миқдорини сезиларли даражада пасайтиради. 

Қон босимини меъёрлаштиради ва ўта жиддий касаллик ҳисобланган саратоннинг олдини олади. 

Кунига 2 стакан картошка шарбати истеъмол қилган киши ўзида турли сурункали касалликлар ривожланиши хавфини камайтирар экан. Шу жумладан, саратонни ҳам. Бу шарбат қуйидаги хусусиятларга эга:

➖ иммунитетни оширади;

➖ танани турли заҳарли токсинлардан халос қилади;

➖ саратоннинг ривожланиш хавфини камайтиради;

➖ ошқозон яра ва ҳазм қилиш аъзоларининг турли касалликларига шифо бўлади;

➖ қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради;

➖ буйрак фаолиятини яхшилайди;

➖ юрак қон-томир тизими касалликларининг олдини олади. 

Шарбат қандай тайёрланади?

1. Ўртача катталикдаги 1 дона картошка яхшилаб ювилади. Қуритиб, пўстидан тозаланади. 

2. Картошка қирғичдан чиқариб олинади. 

3. Тайёр масса докага солинади ва шарбати ажратиб олинади.

Шарбат янги тайёрланган ҳолатда истеъмол қилишга яроқлидир. Агар уни тайёрлагандан сўнг орадан бироз вақт ўтган бўлса, у ўзининг кўпгина фойдали хусусиятларини йўқотади. Шуниси қулайки, картошка шарбатини алоҳида истеъмол қилиш шарт эмас. У бошқа мева ва сабзавот шарбатлари билан ҳам яхши «чиқишади». Янада фойдали бўлиши учун шарбатга 1 чой қошиқ асал аралаштириб, истеъмол қилиш мумкин.