ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ДАВО УСУЛЛАРИ
ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ДАВО УСУЛЛАРИ, Иммунитетни учун, Кўз касалликларида, Қулоқ шанғилласа, Тиш оғриса,
ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ДАВО УСУЛЛАРИ
Иммунитетни учун
Иммунитетни кўтариш учун кунгабоқарнинг қуритилган сариқ гул япроқларидан 2 ош қошиғи устига ярим литр қайноқ сув қуйинг. Бир соат тиндиринг ва сузиб олинг. Кун давомида худди чой каби ичиб юринг.
????Кўз касалликларида
????Кўз яллиғланганда 1 ош қошиқ шивит кўкати устига бир стакан қайноқ сув қуйинг. Бир соат тиндиринг, сўнг сузиб олинг. Дамлама (илиқ ҳолда) шимдирилган пахта кўзга қўйилса, шифо бўлади.
????Қулоқ шанғилласа..
????Агар қайнатиб совутилган сувга олма сиркаси ва табиий асал қўшиб, ҳар куни 3 маҳал овқатланиш вақтида ичиб юрсангиз, қулоқларда пайдо бўлган шовқинлар пасаяди.
????Тайёрлаш усули: 1 стакан қайнатилган ва совитилган сувга 2 чой қошиқ сирка билан 1 чой қошиқ асал қўшилади.
Тиш оғриса:
Оғриётган тишга лавлаги бўлакчаси босилади. Ёки туз, саримсоқ ва пиёзни тенг миқдорда аралаштириб, ҳосил бўлган бўтқани оғриқли тишга қўйилади ва усти пахта тампон билан ёпилади. 10 дақ ушлаб турилади.